2024 йилда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Сўнгги бир йилда Қодирий номи билан боғлиқ энг муҳим воқеа — унинг 1926 йилги жиноят иши бўйича оқланишидир. «Газета.uz» Қодирийнинг ўша иш бўйича салкам 100 йил аввал Самарқандда бўлган судда ўқиган нутқи матнини қайта эълон қилади.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.
«Бу журнал миллат мулки, 100 йилдан бери номи ўзгармай келаётган ноёб тарих», — дейди 2007 йилдан буён «Муштум»га бош муҳаррирлик қилаётган Носиржон Тошматов. У «Газета.uz»га берган интервьюсида ҳозирги раҳбарларнинг журналга муносабати ва 100 йиллик тўйни қандай тасаввур қилгани ҳақида гапирди.
«Дарҳақиқат, мамлакатда ислоҳотга муҳтож масалалар кўбдир. Масалан, катталарга ақл ва басират ислоҳоти, […] ёшларға ахлоқ ва кийим, хотинларга жабру зулм, домлаларға дин ва салла, […] ва ҳоказо ислоҳотларга ниҳоят даражада эҳтиёж кўбдир».
«Бу „Муштум“ — зўрлиқ муштуми эмас, ҳақлиқ муштумидир; бу „Муштум“ — золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир… Тумшуғингиз устига янги меҳмон муборак бўлсин, афандилар!..»
Абдулла Қодирий хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов музейларга бўлган ёндошув тубдан ўзгараётганини таъкидлади. «Бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари ва ҳатто уй-музейларга бўлган эътибор янада кучайтирилади», — деди у.
Америкалик тадқиқотчи Марк Риз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилиш учун 15 йил умрини сарфлади. У «Газета.uz»га берган интервьюсида таржимадаги қийинчиликлар, нима учун асар шунчаки муҳаббат ҳикояси эмас, аввало ислоҳотлар ғояси ҳақида эканлиги ва қандай қилиб Қодирий асар орқали муҳим ижтимоий муаммоларни олиб чиққанлиги ҳақида сўз юритди. У шунингдек жадидлар ва уларнинг ғоялари бугун қанчалик ҳаётга тадбиқ этилганлиги ҳақида фикр билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг